“Андижон биокимё заводи” АЖ 1953 йилда гидролиз заводи сифатида ташкил топган. Завод асосан фурфурол, озуқа хамиртуруши, фурфурол спирти ва бошқа махсулотлар ишлаб чиқарган. 1994 йилда завод қайта реконструкция қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан этил спирти ишлаб чиқарувчи биокимё заводига айлантирилган. Сўнг Вазирлар Маҳкасининг 1999 йил 26 ноябрдаги “2000-2001 йилларда хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 511-сонли қарорига хамда Давлат мулк қўмитасининг 2000 йил 7 ноябрдаги 167-ПО сонли буйруғига асосан “Андижон биокимё заводи” очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилган.
Жамият акциядорларининг 2014 йил 1-августдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарорига асосан ва “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги янги қонунига мувофиқ акциядорлик жамиятига айлантирилиб, Андижон шахар ҳокимлиги хузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси томонидан 2014 йил №8896-сон рақами билан рўйхатга олиниб, жамиятнинг янги тахрирдаги устави ва гувохномаси олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги 3239-сонли қарорига асосан “Ўзспиртсаноат” АКси “Ўзвиносаноат-холдинг” АЖга қўшиб юбориш йўли билан тугатилганлиги сабабли “Andijon biokimyo zavodi” акциядорлик жамияти тўғридан-тўғри “Ўзвиносаноат-холдинг” АЖ таркибига киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3573-сонли қарорига асосан “Ўзвиносаноат-холдинг” акциядорлик жамияти, “Ўзшаробсаноат” акциядорлик жамиятига қайта номланганлиги сабабли “Andijon biokimyo zavodi” акцяидорлик жамияти тўғридан-тўғри “Ўзшаробсаноат” АЖ таркибига киритилган.