E'lon

 

Э Ъ Л О Н

Хурматли «Andijon biokimyo zavodi» АЖ акциядорлари!

«Andijon biokimyo zavodi» АЖ акциядорларининг навбатдаги  йиллик  умумий йиғилиши 2024 йил 28 июнь  куни соат 15-00 да ўтказилади.

Йигилиш уткзиладиган манзил: Андижон шахри, Бобур шохкўчаси, 12-уйда жойлашган жамиятнинг маъмурий биноси.

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 14-00 дан бошланади.

КУН ТАРТИБИ:

  1. Жамият акциядорларининг 2023 йил якуни бўйича йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
  2. Санок комиссияси таркибини сайлаш.
  3. Жамият Кузатув кенгашининг 2023 йил давомида амалга оширган ишлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
  4. Жамият бошқарув раисининг 2023 йил якуни бўйича бизнес-режа параметрларининг бажарилиши ва йил давомида олиб борилган ишлар юзасидан ҳисоботини тасдиқлаш.
  5. Жамиятнинг 2023 йилдаги молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича жамият йиллик хисоботини, шу жумладан баланс, молиявий натижалар, фойда ва зарарлар тўғрисидаги хисоботларини тасдиқлаш.
  6. Жамиятнинг 2023 йил якуни бўйича молия-хўжалик фаолияти юзасидан ўтказилган аудиторлик текшируви ҳисоботини тасдиқлаш.
  7. Жамиятнинг 2023 йилги молия-хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш бўйича аудиторлик ташкилотларидан берилган таклифларини кўриб чиқиш ва аудитор ташкилотига тўланадиган хизмат ҳаққининг энг кўп миқдорини белгилаш.
  8. Жамиятнинг 2023 йил якуни бўйича олинган соф фойдаси тақсимоти, дивиденд миқдори, тўлаш тартиби ва муддатини белгилаш.
  9.  Жамият 2024 йил учун тузилган бизнес-режасини тасдиқлаш.
  10. Жамиятда 2023 йил якуни буйича Корпоратив бошқарув тамойиллари ижросини баҳолаш юзасидан мустакил бахоловчи томонидан берилган хулосани тасдиқлаш.
  11.  Жамиятнинг янги тахрирдаги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
  12.  Корпоратив бошқарув қоидаларига киритилган ўзгартиришларни қабул қилиш тўғрисида.
  13. Жамиятнинг “Кузатув кенгаши тўгрисида” ги низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.
  14. Жамиятнинг “Ижроия органи тўгрисида” ги  низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Хурматли акциядорлар, акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш учун ўзингиз билан шахсингизни тасдиқловчи хужжат (паспорт) билан келишингиз, вакиллар жумладан ҳуқуқий шахслар қонунчиликлар билан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатнома билан, жисмоний шахслар эса нотариал тартибда тасдиқланган ваколатномалар билан қатнашишлари лозимлигини билдирамиз.

Акциядорлар умумий йиғилиш ўтказилиши билан боғлик барча ахборот (материал) ва маълумотларни жамият маъмурияти ва кузатув кенгашидан олиши мумкин (манзил: Андижон шахри, Бобур шохкўчаси, 12-уй)

Акциядорларнинг реестрлари акциядорларга хабар бериш учун 2024 йил 07 июнь ва йиғилишда иштирок этиш учун  2024 йил 24 июнь  куни ҳолатларига шакллантирилади.

Реестр ёпишга қарор қилган орган:  Кузатув кенгаши.

Маълумот олиш учун тел: 0(378)- 298-13-72. +91-287-15-40

Жамиятнинг веб-сайти: www.andbiochemical.uz, электрон почтаси: andbiokim@bk.ru